Бугун, 17 март куни Покистон ҳукумати қотилликда айбланаётган ўн нафар маҳбусни қатл этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» маҳаллий ҳукуматга таяниб.
Ўн киши — 2015 йил 10 март куни ўлим жазосига қўйилган олти йиллик мораторий олиб ташланганидан буён қатл этилганларнинг энг катта сонидир.
Қамоқхона маъмурияти маълум қилишича, судланганларнинг саккиз нафари Панжоб провинциясида, яна икки нафари Карачи шаҳрида осилган. Шу тариқа, декабрдан буён Покистонда жами 37 киши қатл этилди.
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Покистон ҳукумати мамлакат ҳудудида ўлим жазосига қўйилган мораторийни бутунлай олиб ташлади.
Мораторий 2008 йилда жорий қилинган эди. 2014 йил декабрь ойида Пешовардаги мактабга уюштирилган теракт оқибатида 150 киши, жумладан 134 бола ҳалок бўлгач Покистон президенти Навоз Шариф мораторийни фақат террорчиларга нисбатан олиб ташлаган эди.
Шундан кейин бирин-кетин Покистонда қўлга олинган террорчиларни қатл этиш бошланди.
Изоҳ (0)