Мустақил Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Ю соғлиғи ёмонлашди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Сингапурнинг ҳозирги бош вазири Ли Сяньлун (Куан Юнинг ўғли) баёнотига таяниб.
Ли Куан Ю февраль бошида пневмониянинг оғир шакли билан касалхонага ётқизилган эди.
«Жаноб Ли Куан Юнинг аҳволи инфекция туфайли ёмонлашди. У антибиотиклар билан даволанмоқда. Шифокорлар унинг аҳволини диққат билан кузатмоқда», — дейилади Ли Сяньлун баёнотида.
Ли Куан Ю — таниқли сингапурлик сиёсатчи 1959 йилда Сингапур мустақилликка эришгач, унинг тарихидаги илк бош вазирга айланган ва 31 йил давомида ўз лавозимини эгаллаб келган.
Изоҳ (0)