Россия президенти Владимир Путин Россия қуролли кучлари Қрим ҳудудида бўлиб, тажовузкор ҳаракатларга тайёр турганини тан олди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Жен Псаки «Қрим. Ватанга йўл» фильмини изоҳлар экан, айтиб ўтди, деб ёзади «Сегодня.ua».
«Бир йил олдин президент Путин бутун дунёга жар солиб, Россия қуролли кучлари Қримдаги вазиятга аралашмаганини айтган эди. Энди эса у бутун дунё қаршисида Россия қўшинлари аслида бунга аралашганлигига иқрор бўлиб турибди, бу унинг ўзи айтган гаплар», — дея қайд этди Псаки.
«Ўйлашимча, улар нафақат ҳарбий аралашув фактини, балки улар янада тажовузкор чоралар кўришга тайёр бўлганликларини ҳам тан олди», — дея Жен Псаки Путиннинг 2014 йил мартида ядровий кучларни жанговар шайлик ҳолатига келтиришга тайёр бўлиб тургани ҳақидаги гапларини изоҳлади.
Изоҳ (0)