Ўзбекистонда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқитувчилари билан Интернет-форум ва янги metod.uz портали ёрдамида ишлайди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Ушбу хизмат бошлиғи Муродулло Холмуҳаммедов сўзларига кўра, педагогларнинг тьюторларга айланиш жараёни табиий йўл билан кечади. «Тьюторлар — ўша-ўша маслаҳатчи педагоглар, бироқ улар энди ахборот-коммуникация, психологик технологияларни мукаммал билади ҳамда талабаларга турли йўналишлар бўйича маслаҳатлар бериб, уларни йўналтиради», — деди у.
Маълум бўлишича, metod.uz Интернет-порталининг вазифаси интернет орқали ўқув-методик ахборот тарқатишдан иборат бўлади.
Изоҳ (0)