Осиё Чемпионлар Лигаси – 2015 гуруҳ босқичи доирасидаги “E” гуруҳидан ўрин олган «Кашива Рейсол» (Япония) – «Шандонг Луненг» (Хитой) жамоалари ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайтида хабар берилди.
17 март куни Япониядаги Hitachi Kashiwa стадионида бўлиб ўтадиган ўйинда Равшан Эрматов бош ҳакамлик қилса, унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.
Осиё Чемпионлар Лигаси – 2015 (“E” гуруҳи, 3-тур)
«Кашива Рейсол» (Япония) – «Шандонг Луненг» (Хитой)
- Комиссар: Ҳамед Момени (Эрон)
- Назоратчи: Муҳаммад Родзали (Малайзия)
- Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
- Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
- Ёрдамчи ҳакам: Рован Арумуган (Ҳиндистон)
Изоҳ (0)