Ироқ ғарбидаги Анбар провинциясида халқаро коалиция ҳарбий ҳаво кучларининг самолёти ўққа тутиши оқибатида камида 22 нафар ироқлик ҳарбий ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Коалиция самолёти Ироқ армиясининг Рамади шаҳри яқинидаги штаб-квартирасини ўққа тутган. Иттифоқчи кучларнинг вакили уларнинг самолёти ушбу ҳудудга ҳужум уюштирганини тан олган, бироқ унинг мўлжали жангариларнинг позициялари бўлганини қайд этган.
«Бу иттифоқчилар орасида ҳеч қандай қурбонларга сабаб бўлмади», − деди коалиция кучлари вакили.
Изоҳ (0)