Қозоғистоннинг «Ак жол» демократик партияси Қозоғистон Республикасининг амалдаги президенти Нурсултон Назарбоев номзоди 26 апрелда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида илгари сурилишини қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда «Newskaz.ru».
«Муддатидан аввалги сайловлар ҳақидаги қарор — қандайдир тактик усул эмас, балки яқинлашаётган хавфлар олдини олиш бўйича стратегик чорадир. Шунинг учун партиямиз президиуми Қозоғистон халқи ташаббусини қўллаб-қувватлади», — деди «Ак жол» раиси Азат Перуашев.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Назарбоев ўзи етакчилик қиладиган «Нур Отан» партиясининг 16-съездида президентликка номзод этиб сурилган эди.
Изоҳ (0)