КХДР етакчиси Ким Чен Ин омма олдида синглиси Ким Ё Чжон ҳамроҳлигида пайдо бўла бошлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости», марказий «Нодон синмун» газетасидаги мақолага таяниб.
Мақолада гап Ким Чен Иннинг Сариқ денгиздаги Синдо оролида жойлашган ҳарбий қисмга ташрифи ҳақида боради, ва Шимолий Корея раҳбарига ҳамроҳлик қилганлар орасида фақат Ким Ё Чжон Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлими бошлиғи ўринбосари сифатида тилга олинади.
Жанубий Корея ОАВлари ёзишича, Ким Чен Ин синглисининг исми КХДР матбуотида илк бора эътироф этилди, бу «унинг мақоми ошгани»дан дарак беради.
Изоҳ (0)