Европарламент депутатлари Страсбургдаги ялпи сессияда сиёсатчи Борис Немцов ўлдирилиши бўйича резолюция қабул қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Таъкидланишича, резолюция БМТ, Европа Кенгаши ёки ЕХҲТ каби халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда «беғараз ва холис халқаро тергов ўтказишга чақиради.
Резолюция матнида, шунингдек, Немцовнинг ўлдирилиши «замонавий Россияда энг аҳамиятли сиёсий қотиллик» бўлгани ва «Россиядаги сиёсий мухолифатга нисбатан давом этаётган репрессия сиёсати тимсоли бўлиб хизмат қилиши» айтилади.
Изоҳ (0)