Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Роснефть» раҳбари Игорь Сечиннинг истеъфога чиққани ва Владимир Путиннинг хасталиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлганини баҳорги «хуруж даври» билан изоҳлади, деб ёзади Meduza.
«Баҳор келиб, қуёш чиқиши билан, баҳор нафас эсиши билан «хуруж даври» бошланади. Кимнингдир хаёлида Сечин истеъфога чиқади, яна кимдир ҳукумат истеъфосини тушида кўради, яна баъзилар эса бир неча кунлаб телевизорда президент Путинни кўрмайди», — деди Дмитрий Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Путин 6 мартдан буён омма олдига чиқмагани, сўнгги бор президент 5 март куни — Италия бош вазири Маттео Ренци билан учрашувда журналистлар қаршисида намоён бўлгани хабар берилган эди.
11 март куни Reuters Қозоғистон ҳукуматидаги манбасига таяниб, Остонадаги учрашув бўлмаслигини хабар қилган эди. «Ташриф бекор қилинди, Путин касал бўлиб қолганга ўхшайди», — деган эди агентлик ўз манбасига таяниб.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг хасталиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Песков Bloomberg агентлигига Путин мутлақ соғлом эканлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)