Европа Чемпионлар лигасида чорак финалнинг яна икки иштирокчиси маълум бўлди. Марказий ўйин Лондондаги «Стенфорд Бридж» стадионида бўлиб ўтди. Унда «Челси» клуби Франциянинг «Пари-Сен-Жермен» жамоасини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Бу икки жамоанинг илк ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жавоб учрашуви парижликлар учун омадсиз бошланди. 31-дақиқада Оскарга ишлатилган қўполлик учун голландиялик ҳакам Борн Куйперс Златан Ибрагимовичга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.
Ўйиннинг 81-дақиқасида Кейхилл майдон эгаларини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кўпчилик лондонликларнинг чорак финалга чиққанини нишонлашга тушган бир пайтда Давид Луис Тибо Куртуа дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа ғолибни аниқлаш қўшимча бўлимларга қолди.
Эътиборлиси, қўшимча бўлимларда ҳам худди шундай сенарий такрорланди. 96-дақиқада Эден Азар белгиланган пенальтини голга айлантирди. Яна ҳам «Челси»ни чорак финалга чиқди деб турган бир пайтда Тиаго Силва мувозанатни тиклади. Меҳмонда киритилган голлар эвазига чорак финал чиптаси «ПСЖ»га насиб этди.
«Челси» — «ПСЖ» 2:2 (дастлабки ўйин - 1:1)
Голлар: Кейхилл, 81, Азар, 96 (пенальти) — Давид Луис, 86, Тиаго Силва, 114
«Челси»: Куртуа — Иванович, Терри, Кехилл, Аспиликуэта — Матич (Зума, 84), Рамирес (Дрогба, 91) — Оскар (Виллиан, 46), Фабрегас, Азар — Д. Коста
ПСЖ: Siriгу — Маркинос, Тиаго Силва, Давид Луис, Максвелл — Матуиди (Рабио, 82), Мотта, Верратти (Лавесси, 82) — Кавани, Ибрагимович, Пасторе (Ван дер Вил, 118)
Огоҳлантиришлар: Оскар, Рамирес, Д. Коста — Мотта, Матуиди, Давид Луис, Верратти
Четлатиш: Ибрагимович, 31
Изоҳ (0)