Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Шальке»га қарши кечган учрашувдаги мағлубиятдан сўнг (3:4) матбуот билан суҳбатда бўлишдан бош тортди, деб хабар бермоқда «Uff.uz». Португалиялик футболчи учрашувдан сўнг анча асабий ҳолатда бўлган.
У ўйин давомида ҳам анча асабийлашган ва ҳатто бир вазиятда Карим Бензема билан гаплаша туриб: «Бу шармандалик!» дегани камералар томонидан ёзиб қолдирилган. Бундай ҳолатдан сўнг Роналду «Реал»дан кетиши мумкинлиги ҳақида ОАВда маълумотлар пайдо бўлиши кутилмоқда.
«Шальке»га қарши кечган баҳсдан сўнг Криштиану Роналду журналистлар билан гаплашишдан бош тортган.
«Мен ҳеч нарса дейишни истамайман. Мен мавсум охирига қадар матбуот билан гаплашмасликка қарор қилдим», − дейди Роналду.
Изоҳ (0)