Киев вилояти апелляция суди собиқ президент Виктор Януковичдан пойтахт атрофи бўйлаб жойлашган 9 гектар ўрмонзорларни олиб қўйди. Бу ҳақда Киев вилояти прокуратурасига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
5,2 миллион гривна қийматига эга ер майдони «Дом лесника» МЧЖга тегишли бўлган. Ушбу ҳудудда Януковичнинг «Акация» қароргоҳи жойлашган.
Вишгород тумани суди Януковичга алоқадор фирма ўрмонга қонуний равишда эгалик қилгани ҳақида ҳукм чиқарган эди, бироқ апелляция суди ушбу ҳукмни бекор қилди.
Изоҳ (0)