6 март, жума куни Мисрда мамлакат пойтахтидан шимоли-шарқдаги трассада иккита автобус тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Натижада камида 15 киши ҳалок бўлди.
ЙТҲ Қоҳира—Исмоилия трассасида содир бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилигини дам олиш кунини ўтказиш учун уйига қайтаётган талабалар ташкил этди. Авария сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)