Қирғизистоннинг Боткен тумани мансабдорлари болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ўзлаштириб олди, дея хабар бермоқда «24.kg» Бош прокуратурага таяниб.
Маълумотларга кўра, шаҳар таълим бўлимида мактабгача болалар муассасаларига маҳсулотлар сотиб олиш учун ажратилган бюджет маблағлари харажатининг қонунийлиги текширилган.
Натижада бўлимнинг ва Боткендаги болалар боғчаларидан бирининг баъзи ходимлари жами қиймати 680 минг 99 сомга тенг озиқ-овқат маҳсулотларини ўз эҳтиёжлари учун ўзлаштиргани аниқланди.
Ушбу факт бўйича жиноий ишлар қўзғатилди, айни пайтда тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)