Марсдаги қадимий океан Ердаги Шимолий Муз океанидан кўра кўпроқ сувга эга бўлган. Бу ҳақда ер устидаги обсерваториялар ёрдамида олинган маълумотларга таяниб, NASA олимлари тахмин қилди, деб ёзади «Российская газета».
NASAнинг АҚШдаги Космик парвозлар маркази тадқиқотчилари фикрича, Нуҳ эраси деб аталадиган даврда (тахминан 3,7 миллиард йил аввал) Марсда сув ғоятда кўп бўлган. Ўша пайтда Қизил сайёрада мавжуд бўлган сув бутун сайёра юзасини 140 метр чуқурликдаги сув билан қоплашга ҳам етарли бўлган. Марснинг шимолий ярим шарида шаклланган океан сайёра умумий майдонининг тахминан 19 фоизини эгаллаган бўлган.
3 миллиард йил ичида Марс, бугунги кунда унинг қутб бошлари сиғдириши мумкин бўлган миқдордан 6,5 марта кўп сув йўқотган.
Изоҳ (0)