Россия Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича тергов бошқармаси аввалроқ касалхонага «тасодифан бўғилиб қолиш» ташхиси остида келтирилган боланинг ўлими факти бўйича текширув олиб бормоқда, деб ёзади Interfax.
27 февраль куни петербурглик аёл ўн ёшли ва кичик ёшдаги икки ўғли билан боғда сайр қилаётганида, катта ўғли болалар майдончасидаги футбол дарвозаси тўрига ўралиб қолади. Натижада бўйнидан жароҳат олиб, оғир аҳволда касалхонага ётқизилади ва у ерда 3 март куни вафот этади.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)