Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway компанияси сўнгги йиллик ҳисоботи шуни кўрсатдики, компания жами қиймати 61,9 миллиард долларга тенг солиқларни тўлашни кечиктиришга муваффақ бўлган, дея хабар бермоқда Ведомости.
Бу у ўтган йили тўлаши керак бўлган даромад солиғидан саккиз марта кўп демакдир (7,9 миллард доллар).
Солиқ тўлашни кечиктириш Баффетга инвестиция учун кўпроқ пул ажратишга имкон беради, бу эса вақт ўтиши билан тўпланадиган даромадни кўпайтириш имкониятини яратади.
Изоҳ (0)