Владимир Жириновский Барак Обаманинг Россияга нисбатан санкциялар ҳақидаги қарорини «баджаҳл қайнона»нинг қилиқларига тенглаштирди. Бу ҳақда у «Очиқ трибуна» мажлисида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб ёзади «Российская газета».
«У ўзини худди қайнонадай тутяпти — унингча ҳамма айбдор, у ҳаммани камситиши керак», — деди Жириновский. Шу билан бирга, у қайноналар ҳақидаги барча латифаларда «улар доимо баджаҳл бўлиши, фойдадан кўра, зиёни кўп тегиши»ни эсга олди. «Барак Обаманинг қилиқлари шунга ўхшаб кетяпти», — дея таъкидлади РЛДП етакчиси.
Изоҳ (0)