Россия ташқи ишлар вазирлиги 300 америкалик десантчилар Италиядаги базадан Львов вилоятидаги полигонга кўчирилаётганини айтди, дея хабар бермоқда Meduza. «Шу тариқа, америкалик ҳарбийлар аллақачон Украина деяверинг», — деди ТИВ расмий вакили Александр Лукашевич.
Унинг сўзларига кўра, десантчилар украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш билан шуғулланади. «Шуниси равшанки, улар бу мамлакатга тинчлик олиб келадиганга ўхшамайди», — дея хулоса ясади вазирлик вакили.
Лукашевич, шунингдек АҚШни Украинага қурол етказиб бермаслик ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)