Нью-Йорк мэри Билл де Блазио шаҳардаги давлат мактаблари мусулмон байрамлари — Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайитида ёпиқ бўлишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters. Ушбу қарор 2015 йил кузида кучга киради.
«Бу бизнинг ўсиб бораётган мусулмон жамоатчилигини ҳисобга олиб, уларнинг шаҳримизга қўшаётган ҳиссасини ҳурмат қиладиган соғлом қарордир», — дея аниқлик киритди де Блазио.
Нью-Йорк таълим департаменти раҳбари Кармен Фарина айтишича, мусулмонларни Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайитини нишонлаш ёки ўқишдан бирини танлашга мажбур қилиш керак эмас.
Аввалроқ бундай қарорлар Нью-Жерси, Массачусетс ва Вермонт штатларидаги шаҳарларда ҳам қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)