АҚШ Давлат департаментининг «Экспорт назорати ва чегаралар хавфсизлиги » (EXBS) дастури 27 февраль куни Олий божхона институтининг малака ошириш факультетига умумий қиймати 28,3 минг долларлик компьютер ускуналарини топширди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
Компьютер ускуналари 19 дюймлик мониторлар ва тўхтовсиз қувват олиш тизими билан таъминланган 21 кишилик ишчи компьютер станциясини ўз ичига олади.
Қайд этилишича, EXBS дастури ўз ишини бошлаган 2000 йил апрель ойидан буён Ўзбекистон ҳукуматига умумий қиймати 15 миллион доллардан ортиқ ёрдам тқадим этилган.
Изоҳ (0)