Яқиндагина 107 ёшни қарши олган «Вест Бромвич»нинг Жек Жонс исмли ашаддий ишқибози жамоасининг Англия Премьер-лигаси 27-турида «Саутгемптон» билан бўлган ўйинини стадиондан кузатиб борди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Маҳаллий клуб маъмурияти кекса футбол мухлисига ажойиб туғилган кун совғаси – «Жек» номи ва 107-рақам туширилган махсус футболкани тақдим қилди.
Ушбу учрашувда «Вест Бромвич» футболчилари турнир етакчиларидан бири бўлган «Саутгемптон»ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Изоҳ (0)