Ўзбекистон халқ артисти, кўплаб ўлмас қўшиқлар ижрочиси Камолиддин Раҳимов 2015 йил 25 февраль куни 72 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Маълумот учун, устоз санъаткор 1943 йил 12 январда Наманган вилоятида дунёга келган. 1987 йил Ўзбекистон Маданият ва санъат институтини тугаллаган. Унинг «Наргиз», «Қайдасан», «Тортадур», «Ярашмас», «Дилдорим эрурсан» сингари қўшиқлари халқ кўнглидан жой олган.
Изоҳ (0)