Леди Гаганинг «Оскар» мукофотларини топшириш маросимига кийган қўлқопи ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозарага сабаб бўлди, деб ёзади «Сегодня.ua».
Хонанда қизил йўлакчада пайдо бўлганидан бир неча дақиқа ўтибоқ, фойдаланувчилар унга қаратилган ҳазилларни ёза бошлади. «Золушка уй ишлари билан шунчалик банд бўлганидан, қўлқопини ечишни ҳам унутибди», — дея қайд этди улардан бири. «Леди Гага, менда ҳам худди шундай қўлқоп бор, уни хўжалик моллари дўконидан идиш ювиш учун сотиб олганман», — дейилади яна бир хабарда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 87-«Оскар» мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда 24 та йўналиш бўйича ғолиблар эълон қилинди. Маросимни америкалик актёр Ник Патрик Харрис олиб борди. Анъанага кўра, маросимнинг қизил йўлакчасида юлдузлар ўз либосларини кўз-кўз қилди.
Изоҳ (0)