Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида шахмат бўйича иккинчи анъанавий блиц-турнир ўтказилди. Мазкур мусобақада жами 11 нафар шахмат усталари айланма тизимда ғолиблик учун баҳс юритди, деб хабар бермоқда «Olamsport.com».
Блиц-турнирда Ўзбекистон номидан халқаро гроссмейстер Антон Филиппов ва Азамат Дауримбетов иштирок этди.
Тажрибали спортчи Антон Филиппов 10 партиянинг 5 тасида ғалаба қозониб, уч учрашувда дуранг натижа қайд этди ва 6,5 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни эгаллади. Ўн имкониятдан уч очко жамғарган Азамат Дауримбетов эса 10-ўринни банд этди.
Изоҳ (0)