Аввал хабар берганимиздек, режиссёр Лора Пойтраснинг Эдвард Сноуден ҳақида ҳикоя қилувчи «Фуқаро 4» фильми 87-«Оскар» маросимида «Энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм» номинациясида ғолиб бўлди. Маросимга Сноуден ўрнига унинг севган қизи Линдси Миллс ташриф буюрди, деб ёзади «Вести.ru».
Мукофотни қабул қилиб олиш учун саҳнага фильм муаллифлари билан биргаликда Guardian собиқ мухбири Глен Гринвальд ва Линдси Миллс ҳам чиқди. Нутқни режиссёр сўзлади.
Ҳужжатли фильм номи — «Фуқаро 4» Сноуденнинг тахаллусидир. У айнан шу тахаллус остида махфий маълумотларни тарқатган.
Изоҳ (0)