Анталияда ўқув-машғулотларини давом эттираётган «Олмалиқ» 23 февраль куни Қозоғистон чемпионати вакили «Қизил-Жар» жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Бу ўйин аслида жамоа режасида йўқ эди. Ўртоқлик ўйини таклифи бўлгач, жамоа раҳбарияти бунга розилик берди. «Терек» билан ўтган баҳсда кўпгина футболчилар майдонга тушмаганди. Бу учрашувда, асосан, захирада қолган футболчилар ҳаракатланди. Мазкур таркибга Ислом Иномов, Шавкат Саломов, Темур Ғаниев, Камолиддин Мурзоев ва Неманья Йованович киритилмади. Қизиқарли кечган баҳсда олмалиқликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 8-дақиқада Ислом Исоқжонов ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ҳисобни иккитага оширди.
Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида «Қизил-Жар» вакиллари ҳисобни қисқартирди. 79-дақиқада Исоқжонов ўз дублини нишонлади. Ўйин якунланиши арафасида рақиб жамоа ҳисобни яна биттага қисқартиришга эришди. Дарвоқе, «Қизил-Жар» жамоасини Ўзбекистон ишқибозларига яхши таниш Владимир Фомичёв бошқармоқда.
«Олмалиқ» – «Қизил-Жар»: 3:2
«Олмалиқ»: Никита Шквирин (Умиджон Хонимқулов, 46), Сарвар Жўраев, Евгений Гогол (Адриан Кашкавал, 46), Саламат Қуттибоев (Дониёр Исмоилов, 46), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жаҳонгир Абдумўминов (Ғулом Ўрунов, 46), Зоҳир Пиримов (Никита Павленко, 70), Азамат Исроилов (Арслонмурод Амонов, 60), Муҳаммад Исаев, Диёр Туропов, Ислом Исоқжонов.
«Олмалиқ» жамоасининг навбатдаги ўртоқлик ўйини 25 февраль куни Россия премьер лигаси вакили «Мордовия» клубига қарши ўтказилади.
Изоҳ (0)