Қрим раҳбари Сергей Аксёнов яриморолни қайтаришга ваъда берган Украина президенти Пётр Порошенкони ҳарбий трибуналда судлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Биз унга Қрим трибуналини ваъда берган эдик. Ишонинг, у бўлади. Уни бу ерга олиб келамиз ва судлаймиз», − деди Аксёнов Симферополда журналистларга.
Аввалроқ, Украина президенти Пётр Порошенко «Қримдаги фожеавий ҳодисаларнинг бир йиллиги муносабати билан Украина халқига мурожаати»да Қримни Киев назоратига қайтаришга ваъда бергани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)