Америкалик миллиардер Уоррен Баффет фонди Berkshire Hathaway Германиянинг мотоциклчилар учун кийим ва аксессуарлар дўконлари тармоғи — Detlev Louis Motorradvertriebs’ни сотиб олди, дея хабар бермоқда Interfax.
Олди-сотди шартномаси нархи ошкор қилинмади, бироқ баъзи манбалар хабарига кўра, у тахминан 400 миллион еврога тенг бўлиши мумкин.
Louis 2006 йилдан буён Bershire’нинг Европадаги биринчи хариди бўлди.
1938 йилда асос солинган Louis’нинг Германия ва Австриядаги дўконлари сони 74 тани ташкил этади.