Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов Польшанинг Вроцлав шаҳрида бўлиб ўтган «Челленжер» туркумига кирувчи халқаро турнирда барча учрашувларда ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ҳал қилувчи финал учрашувида ҳамюртимиз Мирза Басич (Босния ва Герсеговиния) ни 6-3, 6-4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу муваффақиятдан сўнг Фаррух Дўстов дунё теннис таснифида 98-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳ (0)