Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахсларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мониторинги бошқармаси бошлиғи «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳудудида бериладиган солиқ имтиёзларини маълум қилди.
Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи корхона «Ангрен» махсус индустриал зонаси ҳудудида иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтган. Ушбу корхона ишлаб чиқариш фаолиятидан ташқари товарларни сотиб олиш ва сотиш (улгуржи савдо) фаолияти билан ҳам шуғулланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 апрелдаги «Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида»ги ПФ-4436-сонли Фармони 5-бандига мувофиқ «Ангрен» махсус индустриал зонаси қатнашчилари:
- Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
- Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида «Ангрен» МИЗ ҳудудига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинган.
- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача бўлганда – 3 йил муддатга;
- 3 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача бўлганда – 5 йил муддатга;
- 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муддатга берилади.
Изоҳ (0)