Жиззах политехника институти Ўзбекистонда биринчи бўлиб талабалар учун мобил қуёш электр станциясига эга бўлади, деб ёзади Uzbekistan Today.
Қуёш электр станцияси учун жиҳозларни институт Германиянинг GIZ, Гамбург университети ва Германия экология вазирлиги билан ҳамкорлик амалга оширилаётган лойиҳа доирасида қўлга киритади. Мобил электр станция 10 кв/с қувватига эга бўлади.
Бу институтга энергетика йўналишидаги талабалар учун таълимни тегишлича ташкил этиш имконини беради.
Изоҳ (0)