Либослар сотилиши футбол клубларига энг катта даромад келтирадиган соҳалардан бири ҳисобланади. «Championat.com» 2014 йилда футболкалари дунё бўйлаб энг кўп сотилган клублар ўнлигини эълон қилди.
10-ўринда Италиянинг «Милан» клуби бўлиб, 2014 йилда 350 мингта футболкаси сотилган. Энг кўп футболкаси сотилган ўйинчилар Эл Шаарави, Хонда, де Ёнг бўлган. Миланнинг яна бир клуби «Интер»нинг сотилган футболкалари 425 мингни ташкил қилган, Икарди, Паласиос ва Нагатомонинг футболкалари энг кўп сотилган. Италиянинг яна бир жамоаси «Ювентус» футболкаларининг 480 мингтаси сотилган, Пирло, Погба ва Тевеснинг футболкалари кўпроқ сотилган.
800 мингта футболка сотган «Арсенал»да Ўзил, Уилшир, Санчес, 810 мингта футболка сотган «Ливерпуль»да Жеррард, Старриж, Коутинё, 880 мингта футболка сотган «Бавария»да Лам, Швайнштайгер, Рибери, 910 мингта футболка сотган «Челси»да Терри, Азар, Оскарнинг либослари кўпроқ фойда келтирган.
Кучли учликдаги жамоалар 1 миллионтадан кўпроқ футболка сотган. «Барселона» (1,15 миллион) аъзолари Месси, Неймар, Хави, «Манчестер Юнайтед» (1,4 миллион) футболчилари Руни, Ван Перси, Мата, «Реал» (1,41 миллион) аъзолари Роналду, Бейл, шунингдек собиқ футболчиси Хаби Алонсонинг футболкалари кўпроқ сотилган.
Изоҳ (0)