Ғарб Қримнинг Россияга қўшилганини тан олишдан бош тортаётган бир пайтда унинг энг йирик газеталаридан бири буни эътироф этди, деб ёзади Foreign Policy. Американинг USA Today газетаси ўзининг бош саҳифасида Украина харитасини Қримсиз ҳолда чоп этди.
USA Today матбуот котиби бунга изоҳ бериш сўровига жавоб қилганича йўқ. Айни пайтда Украинанинг Қримсиз харитаси хатолик туфайли ёки таҳририятнинг «онгли» қарори билан чоп этилгани номаълум бўлиб қолмоқда.
USA Today ўртача кундалик ададига кўра Американинг етакчи газеталаридан биридир. Унинг асосий рақобатдошлари — The Wall Street Journal ва The New York Times газеталари ўз мақолаларида Қримни Украина таркибига қўшган ҳолда келтиради.
Изоҳ (0)