Таниқли хонанда Уитни Хьюстоннинг 21 ёшли қизи Бобби Кристина Брауннинг қариндошлари уни 11 февраль куни ҳаётни таъминловчи тизимдан узиб қўйишга рози бўлди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Қайд этилишича, 2012 йил 11 февраль куни унинг онаси Уитни Хьюстонни ваннада ўлган ҳолда топишган. Кейинроқ у наркотикларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш ва юрак хуружи туфайли вафот этгани аниқланган.
Жорий йилнинг 31 январь куниБобби Кристинани эри ваннада ҳушсиз ҳолда топиб, шифохонага олиб борган. Шифокорлар уни сунъий кома ҳолатига келтириб, яшаб кетиши учун умид камлигини маълум қилган. Қизнинг оиласи маслаҳатлашиб, унинг мияси ўлиб бўлган, деган қарорга келган ва уни аппаратлардан узишга рози бўлган. Полиция қизнинг нима учун бу ҳолатга келиб қолгани борасида текширувларни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)