АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 57-Grammy мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади Interfax.
«Энг яхши қўшиқ» учун мукофотни британиялик қўшиқчи Сэм Смит ўзининг Stay With Me композицияси учун қўлга киритди. У ушбу йўналишда Hozier (Take Me To Church), Sia (Chandelier), Тейлор Свифт (Shake It Off), Меган Трейнор (All About That Bass)ни ортда қолдирди.
Америкалик мусиқачи Бек Хэнсеннинг Morning Phase альбоми бирйўла иккита: «Энг яхши альбом» ва «Энг яхши рок-альбом» номинацияларида ғолиб бўлди.
Бейонсе ва Jay-Z’нинг Drunk In Love қўшиғи ҳам «Энг яхши R&B ижро» ҳамда «Энг яхши R&B қўшиқ» йўналишида бошқа номзодлардан устун келди. «Энг яхши яккахон поп-ижро» номинациясида Фаррел Уильямс Happy қўшиғи билан ғолиб чиқди.
Миранда Ламбертнинг Platinum альбоми «Энг яхши кантри альбом», Тони Беннетт ва Леди Гаганинг Cheek To Cheek альбоми «Анъанавий поп услубидаги энг яхши альбом», Эминемнинг The Marshal Mathers LP2 альбоми эса «Энг яхши рэп альбом» деб тан олинди.
Изоҳ (0)