Анжелина Жоли ва Брэд Питт ҳисоб бўйича тўртинчи болани асраб олади, дея хабар бермоқда Woman’s Day ўз манбаларига таяниб.
Интернет-манба маълумотларига кўра, актёрлар ўз оиласига суриялик икки ёшли ўғил болани қабул қилган. Уни Жоли БМТ яхши ният элчиси сифатида Туркияга борганида қочоқлар лагерида учратиб қолган. Мусса исмли етим болакайнинг ўтмиши актрисани ларзага келтирган ва унга мафтун бўлган-қолган.
Воқеа гувоҳи сўзларига кўра, у болакайни бағрига босиб, пешонасидан ўпган ва шундан кейин улар бошқа ажралмаган.
Интернет-нашр ёзишича, Голливуд жуфтлиги айни пайтда бола асраб олишнинг ҳуқуқий жиҳатлари билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)