Шу кунларда ижодий фаолияти билан Россия пойтахти Москва шаҳрига ташриф буюрган актёр Йигитали Мамажонов айни кунларда турли кинокартиналарнинг кастингларида ўзини синаб кўрмоқда, дея хабар берди «Darakchi.uz» нашри.
Асли ўзбекистонлик режиссёр Улуғбек Йўлдошевнинг киносиновларида муваффақиятли иштирок этган Йигитали айни дамда кастинг натижаларини кутмоқда. Шунингдек, ёш актёр Голливуд ва рус киноматографиясининг кўплаб фильмларида ижод қилган россиялик режиссёр ва сценарийнавис Константин Виткиннинг янги фильми учун ҳам кастингда ўзини синаб кўрди.
Шу кунларда эса Йигитали Мамажонов Ренат Давлетяровнинг «А зори здесь тихие» номли кинокартинасида янги замонавий усуллар ва технологиялар орқали эски фильмларни янгилаш борасидаги ижодий фаолиятида бевосита кузатувчи сифатида қатнашиб, билимларини ҳам оширмоқда.
Изоҳ (0)