Париждаги Чаплин Уюшмасидан актёр, сценарийнавис ва кинорежиссёр Чарли Чаплиннинг дастлабки учта «Оскар»идан биринчиси ўғирлаб кетилди, дея хабар бермоқда «Новости-Казахстан».
Чаплин 1929 йилда қўлга киритган бош киномукофотнинг қиймати 1 миллион долларга баҳоланмоқда. Ҳайкалча билан бирга, ҳар бири 90 минг долларлик ручкалар тўплами ҳам ўмарилган.
«Ўғрилар фақат шу буюмларни олиб кетмоқчи бўлган, улар буюмларнинг жойлашуви ҳақида жуда яхши ахборотга эга бўлган», — дейилади полиция баёнотида. Париж прокуратураси ўғрилик бўйича тергов ишларини бошлаб юборди.
Изоҳ (0)