Япониялик сайёҳ қиз Ҳиндистон ғарбидаги Ражастхан штатида зўрлаб кетилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» маҳаллий нашрларга таяниб.
Полиция маълумотларига кўра, 20 ёшли сайёҳ қиз кечки пайт Ражастхан штати пойтахти Жайпур яқинидаги тарихий ёдгорликлардан бирида айланиб юрганида, мотоциклда бир йигит келиб, унга Жайпурни айлантиришни таклиф қилади.
Бу ердаги кишилар инглиз тилини яхши билмаганлиги учун қийналиб қолган қиз йигитнинг тил билишини кўриб, бирга айланишга рози бўлади. Йигит Жайпурдаги баъзи ёдгорликларни кўрсатгач, қизни Дуду қишлоғи яқинидаги хилват жойга олиб боради ва зўрлайди. Қизнинг бақир-чақирларига қишлоқ фуқаролари етиб келади, ёвуз ниятли йигит эса яширинишга муваффақ бўлади.
Айни пайтда полиция жиноятчини қидирмоқда.
Изоҳ (0)