Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2014 йилда Москвада янги туғилган олти нафар чақалоққа ноёб исмлар қўйилди: Севастополь, Жаз, Византия, Сила (Куч), Рассвет (Саҳар) ва Луна (Ой). Бу ҳақда Москва ФҲДЁ бошқармаси раҳбари Ирина Муравьёва маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Фото: EPA

Фото: EPA

Унинг сўзларига кўра, Рассвет ва Луна исмлари олдин ҳам учраган, бироқ Севастополь, Жаз, Византия ва Сила исмлари биринчи марта рўйхатдан ўтказилган.

Муравьёванинг қайд этишича, 2014 йилда Москвада энг кўп қўйилган исмлар ўғил болаларда Александр, Максим, Михаил, Артём, Иван, Даниил, Дмитрий, Кирилл, Андрей ва Егорь, қиз болаларда эса София, Мария, Анастасия, Анна, Елизавета, Виктория, Дарья, Полина, Варвара, Алиса кабилар бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?
Дунё
Россияда урушга боришдан бош тортган маҳбусларга қўшимча жазо муддати билан таҳдид қилинмоқда — ОАВ
Саломатлик
Буйракда тошлар, гипертония: ривожланишига биргина туз сабаб бўладиган 4 та хавфли касаллик