Истанбул прокуратураси 9 февраль, душанба куни сиёсий жосуслик ва давлат тузумини ағдаришга уриниш айблови бўйича 29 нафар полиция офицерини ҳибсга олишга рухсат берди, дея хабар қилмоқда «Новости-Казахстан».
Гумонланувчиларнинг 28 нафари қўлга олинди, яна бир нафари ҳозирча озодликда қолмоқда. Уларнинг барчаси 2010—2013 йилларда Истанбул полициясининг террорчилик билан кураш бўлимида ишлаган.
Истанбул бош прокурори Ҳоди Солиҳўғли сўзларига кўра, ноқонуний равишда кузатилган шахслар ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлган. Бунда гап қатор вазирлар, парламент депутатлари, нуфузли турк телеканаллари ва радиостанциялари раҳбарияти ҳақида бормоқда.
Изоҳ (0)