Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясида давлат хизматчилари ўтирган автобус ағдарилиб кетди, натижада етти киши ҳалок бўлди, яна 14 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Новости-Казахстан» хабар бермоқда.
Автобус йўловчиларининг барчаси давлат хизматчилари бўлган ва Линьи шаҳар округи сайёҳлик маъмуриятида ишлаган.
Автоҳалокат натижасида уч киши воқеа жойида, қолган тўрт киши касалхонада вафот этган.
Айни пайтда ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)