Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Меркель 6 февраль, жума куни Россия президенти Владимир Путин билан Донбассдаги вазиятни муҳокама қилиш учун Москвага қисқа ташриф билан келади, деб ёзади «Корреспондент.net».
Германия ва Франция етакчилари Украина президенти Пётр Порошенко билан музокаралардан сўнг Москвага учиб келади. У аввалроқ АҚШ давлат котиби Жон Керри билан ҳам учрашган эди.
Олий даражадаги уч томонлама музокаралар Москвада маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақти билан 19:00)га белгиланган. Бунгача бир неча соат давомида учала мамлакат экспертлари консультациялар ўтказади.
Изоҳ (0)