Тайваннинг TransAsia Airways авиакомпаниясига тегишли ATR-72-600 турбовинтли самолёти қулаб тушиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Сўнгги маълумотларга кўра, 4 февраль, чоршанба куни содир бўлган авиаҳалокатда 15 киши омон қолган, 8 киши бедарак йўқолган. Ғаввослар жасадларни қидиришда давом этмоқда.
Ҳаво кемаси бортида жами 58 киши — 5 нафар экипаж аъзолари ва 53 нафар йўловчи бўлган.
Икки моторли самолёт Тайбэйдан Тайвань бўғозидаги Цзиньмэнь архипелагига ички рейсни амалга ошираётган бўлган. «Суншань» аэропортидан учиб кетиш вақтида лайнер бошқарувни йўқотган. Чап қаноти билан ёнбошқа оғиб қолган самолёт осма кўприкни туртиб ўтган ва дарёга қулаган.
Изоҳ (0)