КХДРга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ конгрессига киритилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Қонун лойиҳаси Америка маъмуриятига АҚШдан ташқаридаги КХДР фуқаролари ва компанияларига қарши анча кенг санкциялар жорий қилиш имконини беради. Айни пайтдаги санкциялар эса асосан АҚШ фуқароларининг Шимолий Корея билан бизнес олиб бориш имкониятларига тааллуқлидир.
Қонун лойиҳаси АҚШ ва КХДР муносабатларининг кескинлашуви фонида илгари сурилди. Аввалроқ АҚШ Шимолий Кореяни Sony Pictures компанияси серверларига хакерлик ҳужуми уюштириш ва «Интервью» фильми юзасидан таҳдидлар қилишда айблаган эди.
Изоҳ (0)