Қозоғистон ҳукумати бир қатор Россия маҳсулотлари етказиб берилишини тақиқламоқчи, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозоридаги манбасига таяниб. Бунга рубль курси тушиб кетиши натижасида улар ички бозорга хавф туғдириши мумкинлиги сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, Остона нефть маҳсулотлари, автомобиллар ва улар учун аккумуляторлар, қурилиш арматураси, гўшт, товуқ тухуми, макаронлар, қандолат моллари, ун ва шарбатларга эмбарго киритишни талаб қилмоқда.
Россия маҳсулотларига тақиқ ва чекловлар киритишни сўраб, Қозоғистон ҳукуматига Қозоғистон тадбиркорлари миллий палатаси вакиллари мурожаат қилди. Уларнинг айтишича, нархлар тушиб кетиши натижасида қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар россияликлар билан рақобатлаша олмайди.
Изоҳ (0)