Франция пойтахтида шаҳар кўчаларида актёрлар полициячилар, ҳарбий хизматчилар ёки хавфсизлик хизмати ходимлари формасида иштирок этадиган жангари фильмларни суратга олиш тақиқланди, дея хабар бермоқда Associated Press. Бундай қарор Парижда январь бошида бўлиб ўтган қатор терактлардан сўнг қабул қилинди.
«Форма кийган актёрлар террорчилар учун нишонга айланиши мумкин, бундан ташқари, улар жамоатчиликни чалғитади», — деди Париж кўчаларида съёмка ўтказиш учун рухсатнома берувчи полиция ходими. Унинг айтишича, тақиқ қанча вақт амалда бўлиши номаълум.
Изоҳ (0)