Рим Папаси Франциск I болаларга тарсаки тушириш йўли билан тан жазоси беришга рухсат берди, деб ёзади Associated Press.
Шу билан бирга, у бунинг фақат тарбия мақсадида бўлишини, бу болаларни камситмаслиги кераклигини таъкидлади.
Бу ҳақда у ўзининг кундалик қабули вақтида айтиб ўтди. «Болани жазолашда унинг шаънини ҳурмат қилиш керак, жазо адолатли бўлиши керак», — деди Папа.
Изоҳ (0)